«Андижон»нинг водий дербиси доирасида «Қўқон-1912» клубига қарши учрашувида 90+1-дақиқада грузиялик Имеда Ашортиа ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди. Беллашувдан сўнг ушбу футболчи клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.
«Аввало, барча нарса учун Худога шукр айтаман. Кечаги ўйин, деярли барча учрашувлар каби, биз учун жуда муҳим эди. Айниқса, бу дерби бўлгани учун унинг аҳамияти катта эди. «Пахтакор»дан учралган мағлубиятдан кейин психологик жиҳатдан уч очко олиш биз учун жуда муҳим эди.
Ўз голим ҳақида гапирадиган бўлсам, яна бир бор барча нарса учун Худога шукр айтаман. Гол урганим ва жамоага уч очкони қўлга киритишда ёрдам берганимдан хурсандман. Ўз мухлисларимиз қаршисида бу ўйинни қийин бўлса-да, охиригача етказиб, ғалаба қозонганимиз жуда ҳиссиётли лаҳзаларга бой бўлди.
Ҳозир эса олдимизда жуда муҳим давр турибди. Шу тарзда давом этишимиз, ўйин сифатини ҳам, натижаларни ҳам янада яхшилашимиз керак. Худо хоҳласа, бунинг уддасидан чиқамиз», - деди Имеда «Андижон» клуби матбуот хизматига.
Имеда Ашортиа: «Гол урганим ва жамоага уч очкони қўлга киритишда ёрдам берганимдан хурсандман»
Футбол
11 сентябр, 17:10
Беллашувдан сўнг ушбу футболчи клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.
Фото: Андижон ПФК