Суперлиганинг 21-турида «Андижон» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
18-дақиқада Силванус Нимели «Қўқон-1912»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар узоқ вақт давомида жавоб голини ура олмади.
76-дақиқада Рустам Турдимуродов «Андижон»нинг ҳисобни тенглаштиришига эришди. 90+1-дақиқада эса Имеда Ашортиа ғалаба голини уриб, жамоасига уч очко тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг «Андижон» очколарини 30 тага етказиб, 8-ўринда қолди. «Қўқон-1912» эса 20 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Суперлига. 21-тур
Андижон — Қўқон-1912 2:1
Голлар: Нимели 18, Турдимуродов 76, Ашортиа 90+1.
Андижон: Адҳамов, Абдумажидов, Ҳолдорхонов (Абдуманнонопов, 59), Комилов (Сулаймонов, 73), Чаласан, Турғунбоев (Ашортиа, 59), Темиров, Исмоналиев, Тоиров, Боаке, Турдимуродов.
Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Салимов, Сидиқов, Гвазава, Нимели, Йўлдошев, Акрамов, Маликжонов, Гулямов, Хасанов (Хусанов, 66).
Огоҳлантиришлар: Ҳолдорхонов 45, Тоиров.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади