Бугун
107
Ўзбек

«Реал» Субименди учун 70 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
11 сентябр, 22:30
    5+
Мадридликлар «Арсенал» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш ғоясидан воз кечмаган
«Реал» Субименди учун 70 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Реал» «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олиш ғоясидан воз кечмаган. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Испаниялик футболчининг «қироллик клуби»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ёзда ҳам тарқалган, аммо трансфер амалга ошмаганди. Қайд этилишича, «қироллик клуби» «тўпчилар» футболчисини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Мадрид клуби вакиллари футболчини тахминан 70 миллион еврога сотиб олиш мумкин деб ҳисобламоқда. «Арсенал» 2025 йилда Субименди учун айнан шунча маблағ тўлаган.

Ҳозирда Мартин лондонликлар сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Бу мавсумдаги барча 5 та учрашувда Микел Артета 27 ёшли футболчини захирадан майдонга туширган.

Аввалроқ Субименди фаолиятини «Барселона» ёки «Реал»да давом эттирмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар