Айни пайтда «Барселона»нинг ўринбосарлар жамоасида мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётган собиқ футболчи Серхио Бускетс асосий жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Умид қиламанки, бу амалга ошади. Олдинда ҳали кўп иш бор, мавсум энди бошланди, аммо ҳаммаси яхши якунланишига умид қиламан.
«Барселона»да ажойиб мураббий ва кўплаб юқори савияли футболчилар бор. Шундай экан, нега жамоа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмаслиги керак?» — деди Бускетс.
Маълумот ўрнида, Ҳанс-Дитер Флик жамоаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-турида «Фейеноорд»ни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди.