«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио футболчилар Федерико Валверде ва Орелиен Чуамени ўртасидаги можаро ҳақида фикр билдирди. Футболчилар ўтган мавсум машғулот пайтида муштлашиб кетганди.
«Улар ҳаммасини ўзлари ҳал қилишди, менинг аралашишимга ҳожат қолмади. Айтишим мумкинки, ҳозир жамоада соғлом муҳит ҳукм сурмоқда.
Агар бу воқеа ҳақида билмаганимда, уларни энг яқин дўстлар деб ўйлаган бўлардим. Йигитлар барчасини ўзлари келишиб олишди», — деди португалиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Испания чемпионатининг 4-туридан сўнг «қироллик клуби» 9 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Барселона» билан фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.