Live
3
Ўзбек

Уайт: «Топурия ва Пимблетт жанги камар ўртага қўйилмаса ҳам турнирнинг асосий жанги бўла олади»

MMA
12 сентябр, 03:20
UFC раҳбари икки жангчи ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув ҳақида фикр билдирди.
Уайт: «Топурия ва Пимблетт жанги камар ўртага қўйилмаса ҳам турнирнинг асосий жанги бўла олади»
Фото: ESPN

UFC раҳбари Дана Уайт Илия Топурия ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги жанг чемпионлик камари ўртага қўйилмаса ҳам турнирнинг асосий жанги бўлиши мумкинлигини айтди.

«Топурия ва Пимблетт жанги камар ўртага қўйилмаса ҳам турнирнинг асосий жанги бўла оладими? Ҳа. Бу жуда катта жанг.

Ҳамма мендан Топурия ҳақида сўраяпти. У кимга қарши қайтмоқчи? Бу ёқимли муаммо: Гейжи ёки Пимблетт. Қайси йўналишда кетмасин, ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ютиб чиқамиз», — деди Уайт.

Аввалроқ UFC Жастин Гейжи ва Илия Топурия ўртасидаги иккинчи жангни ташкил этишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар