«Барселона» ёзда ўз сафига қўшиб олган мисрлик ёш ҳужумчи Ҳамза Абдулкарим билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди.
18 ёшли футболчи билан янги келишув 2030 йилга қадар амал қилади. Абдулкаримнинг шартномасидаги товон пули 15 миллион евродан 150 миллион еврога оширилган.
Маълумот ўрнида, Ҳамза 2026 йил 1 февралда Қоҳиранинг «Ал Аҳли» клубидан мавсум охирига қадар ижара асосида «Барселона» ёшлар жамоасига ўтганди. Келишувда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилганди.
Унинг ўйини Каталония клуби раҳбариятида яхши таассурот қолдирди ва ёзда «Барселона» сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди. Трансфер суммаси эса 1,5 миллион евро ва бонусларни ташкил этди.
Абдулкарим «Барселона» асосий жамоаси сафида ҳозиргача битта ўйинда майдонга тушиб, 4 дақиқа ҳаракат қилган. Ушбу учрашувда у гол ёки ассист қайд этмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади