Live
14
Ўзбек

«Реал» Европада энг яхши бўлишни истаса, ҳужумчиларнинг тўпсиз ҳаракатини яхшилаши керак» — Канисарес

Футбол
13 сентябр, 09:45
Испания миллий жамоаси собиқ дарвозабони Мадрид клубининг ҳужумчилари тўпсиз ҳаракатини кескин танқид қилди.
«Реал» Европада энг яхши бўлишни истаса, ҳужумчиларнинг тўпсиз ҳаракатини яхшилаши керак» — Канисарес
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоаси собиқ дарвозабони Сантяго Канисарес «Реал» ҳужумчиларининг тўпсиз ҳаракатларини танқид қилди.

«Реал» Ла Лиганинг 5-турида «Райо Валекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ Канисарес жамоанинг тўпсиз ҳаракатларини яхшилаши лозимлигини таъкидлади.

«Реал»нинг энг яхши жиҳати — вазиятлардан жуда самарали фойдаланиши. Бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо жамоа Европадаги энг яхши бўлишни истаса, бошқа устунликларга ҳам эга бўлиши керак.

Тўп рақибда бўлганида ҳужумчиларнинг ҳаракатлари жуда ёмон. Бу бутун жамоага таъсир қилади: бири ҳаракат қилмаса, иккинчиси ҳам «у ҳаракат қилмаяпти, демак, мен ҳам қилмайман», деб ўйлайди.

Жамоа ўз позицияларини кенгайтириб юборади, яримҳимоячилар эса ҳимоячилар билан бирга ортга қайтиб, сафни зичлаштиришига тўғри келади. Натижада исталган рақиб «Реал» дарвозаси олдида хавфли вазият яратиши мумкин.

Бундай ўйнаб бўлмайди. Вазиятни тузатиш керак. Агар буни доимий равишда амалга оширмасангиз, керакли пайтда ҳаммаси нотўғри кетиши мумкин», — деди Канисарес CОPE радиоси эфирида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лиганинг ушбу мавсумида 5-турдан сўнг 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар