«Реал» шанба куни Мадрид дербисида «Райо Валекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳужумчи Эндрик баҳс учун қайдномадан жой олган бўлса-да, майдонга тушмади.
Бразилиялик футболчи «Реал»нинг сўнгги икки баҳсида ҳам 90 дақиқани захира ўриндиғида ўтказди. Аввалроқ эса мушакларидаги муаммо сабаб жамоа қайдномасига киритилмаганди.
Шу билан бирга, шанба кунги баҳс вақтида Эндрикнинг захира ўриндиғидаги ҳолати акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Тhe Touchline нашри ҳам ушбу суратларни эълон қилди. Кадрларда 20 ёшли ҳужумчининг майдонга тушиш имкониятига эга бўлмаётганидан норози экани кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик 2024 йилдан буён «Реал» сафида ўйнамоқда.