Live
6
Ўзбек

Куртуа «Реал» билан янги шартнома имзолашга яқин

Футбол
13 сентябр, 06:45
Белгиялик дарвозабоннинг амалдаги келишуви якунланишига қарамай, томонлар ҳамкорликни давом эттиришга яқин турибди.
Куртуа «Реал» билан янги шартнома имзолашга яқин
Foto: Getty Images

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид клуби билан янги шартнома имзолашга жуда яқин. Бу ҳақда Тhe Touchlinе хабар берди.

Манбага кўра, томонлар янги шартномани расмийлаштиришдан олдин фақат бир нечта масалани келишиб олиши керак. «Реал» Куртуанинг ўйинидан мамнун ва белгиялик дарвозабон янги шартномага лойиқ деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Куртуанинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Куртуа «Реал» сафида 339 та баҳсда майдонга тушиб, 330 та гол ўтказиб юборган. Мадридликлар сўнгги баҳсда «Райо Валекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа навбатдаги баҳсини сафарда «Элче»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар