«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал Ҳалиж»га қарши Саудия Арабистони чемпионатининг 7-тур баҳсидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост қолдирди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
«Биз олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз. Биргаликда катта кучмиз!», — деб ёзди 41 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Роналду ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 6 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг «Ан Наср» билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ан Наср» 16 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.