«Ал Ҳилол»нинг расмий мусобақалардаги 54 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.
Симоне Инзаги шогирдлари Саудия Пролигасининг 6-турида ўз майдонида «Неом»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қадар Риёд клуби чемпионатда кетма-кет 47 та учрашувда мағлубиятга учрамаётганди.
Ҳисоб 15-дақиқада Калиду Кулибалининг ўз дарвозасига гол уриши натижасида очилди. 45-дақиқада Амаду Коне меҳмонларнинг иккинчи голини урди.
Қайд этиш лозим, 2026 йил 13 апрел куни «Ал Ҳилол» Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида «Ас Садд»га пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган. Бироқ бундай натижа расмий статистикада мағлубият сифатида қайд этилмайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади