Live
1
Ўзбек

Бензема «Лион»га қайтиши мумкин эди

Футбол
5 сентябр, 12:33
38 ёшли ҳужумчи мавсумни тарбияланган клубида ўтказишга ижобий қараган ва маошсиз ўйнашга тайёр бўлган.
Бензема «Лион»га қайтиши мумкин эди
Foto: Getty Images

«Лион» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида клуб тарбияланувчиси Карим Бенземанинг жамоага қайтиш имкониятини кўриб чиққан. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Манбага кўра, 38 ёшли ҳужумчи мавсумни ўзининг тарбияланган клубида ўтказиш ғоясидан илҳомланган ва ҳатто маошсиз ўйнашга тайёр бўлган.

Бироқ Бенземанинг Саудия Арабистони Профессионал лигаси билан амалдаги келишуви трансферга тўсқинлик қилган. У «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилган бўлса-да, 2030 йилгача Саудия чемпионати элчиси сифатида фаолият юриши ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажариши керак.

Маълумот учун, Бензема 2009 йилда «Лион»ни тарк этиб, «Реал»га ўтган. Мадрид клуби сафида у беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва 2022 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лион Лион
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар