Live
5
Ўзбек

«Барселона» Рафиня билан шартномасини узайтирмоқчи

Футбол
13 сентябр, 05:53
Каталонияликлар мавсумни ажойиб бошлаган бразилиялик яримҳимоячи билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
«Барселона» Рафиня билан шартномасини узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Барселона» бразилиялик яримҳимоячи Рафиня Диас билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Transfer News Live DiarioAS маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти 29 ёшли футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Рафинянинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Рафиня 2026/27 йилги мавсумни юқори савияда бошлади. У Испания чемпионатининг дастлабки тўрт баҳсида 6 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Рафиня 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар