Live
4
Ўзбек

Санчонинг «Атлетико»га трансфери нима учун амалга ошмай қолгани маълум бўлди

Футбол
13 сентябр, 05:33
    1
Ҳужумкор яримҳимоячи фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин эди.
Санчонинг «Атлетико»га трансфери нима учун амалга ошмай қолгани маълум бўлди
Фото: Gettyimages

Ҳужумкор яримҳимоячи Жедон Санчо ёзда Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин эди. Футболчи хизматларига Мадрид «Атлетико» клуби қизиқиш билдирган эди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Журналистнинг маълумотларига кўра, англиялик вингернинг трансфери томонлар молиявий шартлар борасида келиша олмагани туфайли амалга ошмаган.

Айни вақтда 26 ёшли футболчи эркин агент ҳисобланади. Унинг охирги клуби «Манчестер Юнайтед» эди.

Transfermarkt портали яримҳимоячининг актуал трансфер нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар