Live
2
Ўзбек

Флик: «Биз янада яхшироқ ўйнай оламиз»

Футбол
17 сентябр, 00:00
    31
«Барса» бош мураббийи «Расинг»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Флик: «Биз янада яхшироқ ўйнай оламиз»
Фото: Getty Images
16.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 7 : 2 Racing Santander Racing Santander

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лиганинг 6-турида «Расинг» устидан қозонилган 7:2 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ҳа, биз янада яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳаётда доимо ва ҳар бир жиҳатда ривожланиш мумкин. Натижадан қатъи назар, биз яхши ўйнадик. Жамоамизнинг ўйини менга ёқмоқда, уни томоша қилиш мароқли.

Лекин энг муҳими — ҳар доим, ҳар бир вазиятда ва ҳар бир узатмада диққатни йўқотмаслик. Хато қилиш — оддий ҳолат. Шеснининг хатоси мени хавотирга солмаяпти, чунки бу футбол ва бунинг устида ишлаш мумкин.

Жоан Гарсияда муайян муаммолар пайдо бўлди. Энди кутишимиз ва у шу ҳафта охирида майдонга тушишга тайёр бўлишига умид қилишимиз керак.

Футболдаги ёндашув шундай. Ҳаммаси жамоа учун», — деди Флик DAZN’га берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Racing Santander Racing Santander
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

31 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар