Каталониянинг «Барселона» клуби форварди Габриэл Жезус жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик Ханс-Дитер Флик жамоасига 1 сентябр санасида трансфер ойнасининг охирги куни бориб қўшилди.
«Мен кўплаб ажойиб футболчилар билан бирга шуғулланган ва бир майдонда ўйнаганман. Шубҳасиз, Ямаль – мана шундайлардан бири. У учун барчаси осон», – дея 29 ёшли форвард сўзларидан иқтибос келтирди Barca Buzz.
Маълумот учун, «Барселона»га ўтишдан аввал Габриэл Жезус Лондон «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилган, унгача эса «Манчестер Сити» ва «Палмейрас» жамоаларида тўп тепган. Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Фейеноорд» билан баҳсда (5:1) бразилиялик футболчи каталонияликлар сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади