Бугун
39
Ўзбек

Саидазамат Мирсаидов: «Динамо» — «чақилмас ёнғоқ»

Футбол
17 сентябр, 04:40
«Навбаҳор» — «Динамо» ўйини арафасида «лочинлар» ҳимоячиси баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Саидазамат Мирсаидов: «Динамо» — «чақилмас ёнғоқ»
Фото: PFC Navbahor
17.09.2026, 09:00 Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор - : - Динамо Динамо

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Динамо» учрашуви арафасида «лочинлар»нинг 25 ёшли ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бўлажак рақиб борасида тўхталадиган бўлсам, «Динамо» «чақилмас ёнғоқ» бўлган жамоалардан бири.

Клубни мамлакатимизнинг таниқли ҳамда тажрибали мутахассисларидан бири бўлган Вадим Карленович Абрамов бошқармоқда ва унинг бошқарувида самарқандликлар бу мавсумда яхши натижаларни қайд этишмоқда.

Шу боис, пайшанба оқшомида ўтказиладиган ўйинда ҳам «арслонлар» жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади ҳамда бўлажак беллашувнинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.

«Динамо» билан бўладиган ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, рақибни мағлубиятга учратиш, мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз.

Фақат бўлажак беллашувда ҳам ишқибозлар стадионни тўлдирган ҳолда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишади деган умиддаман», — деди Мирсаидов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар