Журналист Марио Кортегананинг маълумотига кўра, Жуд Беллингҳэм ҳар бир машғулотдан кейин қўшимча равишда тренажёр залида шуғулланади.
Клуб ичидаги манбага таянган журналистнинг қайд этишича, 23 ёшли яримҳимоячи «Реал»да энг интизомли футболчи сифатида эътироф этилмоқда.
Беллингҳэм ушбу мавсумда барча турнирларда еттита баҳсда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 20 сентябр куни Ла Лиганинг 7-турида сафарда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.
Маълумот учун, Беллингҳэм 2023 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади