Бугун
35
Ўзбек

Дембеле шартномасини 2030 йилгача, Кварацхелия эса — 2031 йилгача узайтиришга яқин турибди

Футбол
18 сентябр, 00:04
Париж клуби ҳужум чизиғидаги етакчилари билан хайрлашиш ниятида эмас.
Дембеле шартномасини 2030 йилгача, Кварацхелия эса — 2031 йилгача узайтиришга яқин турибди
Фото: Gettyimages

Ҳужумчи Усмон Дембеле «ПСЖ» билан шартномасини 2030 йилгача узайтириш арафасида. Вингер Хвича Кварацхелия эса меҳнат шартномасини 2031 йилгача узайтиришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда журналист Абдулла Боулма ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, француз футболи гранди 21 ёшли ҳужумчи Дезире Дуэ билан ҳам музокаралар олиб борган, бироқ ҳозирча бу муҳокама норасмий ҳисобланади ҳамда унинг тафсилотлари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеленинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Кварацхелиянинг битими эса 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Дезире Дуэнинг шартномаси 2029 йил 30 июнда якунига етади.

Бироқ парижликлар ҳужум чизиғи етакчилари билан хайрлашиш ниятида эмас ва улар билан янги битим борасида келишувга эришишига ишонмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар