Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ва Парижнинг «ПСЖ» клуби судлашаётгани ҳақида матбуотда кўп бор ёзилди.
Маълумки, футболчи тўланмай қолиб кетган маош ва бонус сифатидаги 60 миллион евро пулини талаб қилган. Париж клуби Мбаппенинг эркин агент сифатида кетмаслик ваъдасини рўкач қилиб, пул тўлашдан бош тортди.
2025 йил декабр ойида меҳнат низолари бўйича суд «ПСЖ» Мбаппега 61 миллион евро тўлаши борасида қарор қабул қилди. Таъкидлаш лозим, суднинг ушбу қарорини Лига 1 клуби ижро этиб бўлган.
Энди эса Париж апелляция суди Мбаппени «ПСЖ»га пул тўлаши ҳақида қарор чиқарди. Тўғри, сумма анча кам - 60 000 евро. Суднинг бундай қарори клубнинг товон пули олиши кераклиги билан боғлиқ - 2025 йил 10 апрелдан то 25 майгача Мбаппе билан бўлган музокаралар давомида клуб таъминот чораси сифатида ўз маблағларидан фойдалана олмасликка мажбур бўлган. Натижада, «ПСЖ» молиялаштириш эҳтиёжларини қоплаш учун кредит линиясини топишга мажбур бўлди.
Шу билан бирга, суд «ПСЖ»нинг маънавий товон тўлаш ҳақидаги талабини рад этди, деб ёзади L’Equipe.