«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле 2026 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳар доим шундай бўлганман. Биласизми, синфнинг охирида ўтириб, астойдил меҳнат қилардим. Фаолиятим давомида ҳеч қачон кўп гапирмаганман, шунчаки жуда кўп меҳнат қилдим. Айтганимдек, мен ҳеч қачон танланганлардан бўлмаганман, фақат қаттиқ меҳнат қилдим.
Ўтган йили «ПСЖ» билан фантастик мавсум ўтказганим учун меҳнатим тақдирланди. Бу йил эса ҳаммаси қандай кечишини кўрамиз. Босимсиз, хотиржамлик билан», — деди Дембеле Ligue 1 эфирида.
Дембеле: «Ҳеч қачон танланганлардан бўлмаганман. Синф охирида ўтириб, қаттиқ меҳнат қилганман»
Футбол
14 сентябр, 04:11
4
«ПСЖ» ҳужумчиси «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади