Live
3
Ўзбек

Куманнинг 16 йил саратонга қарши курашган рафиқаси вафот этди

Футбол
16 сентябр, 07:31
    4
«Барселона» клуби ва Нидерландия миллий жамоаси собиқ устози аёлининг вафоти ҳақида маълум қилди.
Куманнинг 16 йил саратонга қарши курашган рафиқаси вафот этди
Foto: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Роналд Куман рафиқаси вафот этганини маълум қилди.

«Чуқур қайғу, аммо шу билан бирга улкан фахр ва муҳаббат ила севимли рафиқам билан хайрлашамиз.

Бартина Куман-Боддевелд. 1961 йил 30 январ — 2026 йил 15 сентябр. Куманлар оиласи»
, — деб ёзди Нидерландия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи оила аъзолари билан биргаликда.

De Telegraaf нашри хабар беришича, Бартина кўкрак бези саратонига қарши курашган. Унга 2010 йилда ушбу ташхис қўйилган.

Роналд ва Бартина 1985 йилда турмуш қурган. Уларнинг уч фарзанди ва беш набираси бор. Фарзандларидан бири — Эредивизи лигасидаги «Телстар» клуби дарвозабони кичик Роналд Куман.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар