«Реал» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе «ПСЖ»даги сўнгги мавсуми ҳақида гапирди.
«ПСЖ»даги сўнгги йил қийин бўлдими?
— Албатта. Сиз ҳаммасини билмайсиз. Бу менинг ҳаёт йўлимнинг бир қисми. Орадан икки йил ўтиб, кимнидир танқид қилишим керак деб ўйламайман. Бу жуда оғир эди, лекин ҳаммаси ўтмишда қолди. Бу орзумни рўёбга чиқариш учун ўтишим керак бўлган яна бир босқич эди», - дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2024 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2026/2027-йилги мавсумда у барча мусобақаларда еттита ўйинда иштирок этиб, саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, аввалги икки мавсумда Килиан Испания чемпионати доирасидаги 65 та ўйинда майдонга тушиб, 56 та гол урган ва 8 та голли узатма етказиб берган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади