Бугун
35
Ўзбек

Кейн «Барселона» ёки «Реал»га ўтиши мумкинлигини тасдиқлади

Футбол
18 сентябр, 03:21
    16
«Бавария» ҳужумчиси Ла Лигада тўп тепишии мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Кейн «Барселона» ёки «Реал»га ўтиши мумкинлигини тасдиқлади
Фото: Gettyimages

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Испания чемпионатида тўп тепиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Шундай бўлиши мумкин бўлган пайтлар ҳам бўлган. Мен Ла Лигани жуда ҳурмат қиламан. «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» дунёдаги энг йирик клублардан ҳисобланади. Мен Роналду ва Мессини кузатиб катта бўлганман.

Маълумки, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳеч нарсани истисно қилмайман, лекин ҳозир Германияда бахтлиман», - деди Кейн Marca нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» клуби сафида тўп тепмоқда.

Ушбу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда олтита ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, 33 ёшли Кейннинг немис клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар