Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Алварес ҳали ҳам клубини ўзгартиришга умид қилмоқда.
Аргентиналик футболчи ёзда «Барселона»га ўтмоқчи эди, бироқ «матрасчилар» раҳбарияти ҳаттоки музокаралар олиб боришни ҳам истамади. Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, ҳужумчи ҳали ҳам «кўк-анорранглилар» сафига ўтишни истамоқда: у ўзи учун узоқ кутилган келишув январ ойида, қишки трансфер ойнаси очилганда амалга ошишига умид қилмоқда.
Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг жорий мавсумдаги ажойиб натижаларига қарамай, Каталония клуби ҳамон Алваресни ҳужумни кучайтириш учун қизиқарли вариант деб ҳисоблайди. Трансфер бўйича ишлар йил охирига яқин давом этирилиши мумкин.
Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг актуал нархини 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «матрасчилар» бош директори клуб бир шарт билан Алвареснинг товон пулини камайтиришга рози бўлиши ҳақида гапирганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади