Бугун
25
Ўзбек

ПФЛ Биринчи лиганинг 5 та жамоасига Пролигада иштирок этиши учун имконият беришга тайёр

Футбол
5 октябр, 06:03
Бу клублар лига томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажаришса, лига аъзолигига қабул қилинади.
ПФЛ Биринчи лиганинг 5 та жамоасига Пролигада иштирок этиши учун имконият беришга тайёр
Фото: Гулистон ПФК

Биринчи лиганинг бу мавсумдаги 5 та иштирокчиси келаси йилдан Пролига аъзолигига қабул қилиниши мумкин.

ПФЛ ташкилоти Пролига жамоалари сонини ошириш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида «Гулистон», «Шердор», «Оқтепа», «Дўстлик» ва «Аҳмедов» жамоаларига таклиф юборган. Бу клублар лига томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажаришса, лига аъзолигига қабул қилинади.

Шунингдек, Пролигадан айрим жамоалар келаси йилдан қуйи дивизионга туширилиши ҳам кутилмоқда. Бунга жамоалардаги молиявий аҳвол ва лига талаблари ўз вақтида бажарилмаслиги сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Биринчи лигада учта минтақада жами 29 та жамоа жамоа қатнашмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар