Бугун 7 октябр. FIFA кунлари якунига етди ва энди миллий чемпионатимиз карвони яна йўлида давом этади. Айнан бугундан Суперлиганинг 23-турига старт берилади.
Турнинг дастлабки ўйини Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади. Унда «Нефтчи» - «Хоразм» жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мазкур тур 11 октябр санасида якунланади.
Табиийки, ушбу тур давомида бир-биридан қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Таниқли мутахассислардан бири Илҳом Мўминжонов 23-тур олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.
7 октябр.
19:00. «Нефтчи» - «Хоразм»
- 23-турга келадиган бўлсак, 7 октябрдан «Нефтчи» ва «Хоразм» ўйини билан бошланаркан. Бу ерда «Нефтчи» яққол етакчи. Ўйлайманки, ушбу учрашувда мезбонлар 100 фоиз ғалаба қозонади. «Хоразм»га имконият қолдиришмайди.
9 октябр.
18:30. «Қўқон-1912» - «Машъал»
- Бу ўйинда қўқонликларга жуда керакли очколар. Бунинг устига «Қўқон-1912» жамоаси анчадан бери ғалаба қозона олмай келяпти. Билишимча, ушбу беллашувда майдон эгалари минимал ҳисобда бўлса ҳам ютса керак.
19:00. «Пахтакор» - «Бунёдкор»
- «Пахтакор» - «Бунёдкор» ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳам «Пахтакор» фаворит ҳисобланади. Шу сабабли улар «Бунёдкор»га ҳеч қандай имконият қолдирмайди ва ғалаба қозонади.
19:00. «Бухоро» - «Андижон»
- Ушбу жуфтликда мен кучлар тенг келишини ва учрашувда дуранг натижа қайд этилади, деб ўйлаяпман. «Андижон» сафарда бир очкони қўлга киритса керак.
19:30. «Насаф» - «Динамо»
- Қаршида ҳам мухлислар яхши ўйинга гувоҳ бўлишади. Қизиқарли учрашув бўлиб ўтади. Бу баҳсда «Насаф» назаримда минимал ҳисоб билан ғалаба қозонади. Қаршиликлар ўз уйида рақибини таслим қила олади.
10 октябр
18:00. «Қизилқум» - «Сурхон»
- «Қизилқум» - «Сурхон» беллашувида менимча, дуранг бўлса керак. Чунки «Сурхон» жамоаси охирги пайтларда сафар учрашувларида яхши ўйин кўрсатяпти.
11 октябр
16:00. ОКМК – «Навбаҳор»
- ОКМК ва «Навбаҳор» ўртасидаги ўйинга ҳам қизиқиш катта бўлиши табиий. Ўйлашимча, бу жуфтликда наманганликлар Олмалиқда уч очкони қўлга киритишса керак.
16:00. «Сўғдиёна» - «Локомотив»
- Ушбу жуфтликда кучлар тенг келади.
Илҳом Мўминжонов: «Ушбу учрашувда мезбонлар 100 фоиз ғалаба қозонади»
Футбол
7 октябр, 03:10
Мўминжонов 23-тур олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Фото: Металлург ПФК