«Бавария» яримҳимоячиси Александр Павлович ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити»га ўтишдан бош тортди. Бу маълумотни таниқли журналист Флориан Плеттенберг BILD FC Bayern нашрига таяниб эълон қилди.
Манбанинг хабар беришича, «шаҳарликлар» март ойидаёқ «Бавария» ва Павлович билан алоқа ўрната бошлаган. Инглиз гранди немисларга 22 ёшли яримҳимоячи учун 100 миллион еврогача тўлашга тайёрлигини билдирган. Павловичнинг ўзи бу қизиқишни ижобий қабул қилди ва ҳатто таклиф ҳақида ўйлаб кўрди, аммо охир-оқибат рад жавобини берди, шунинг учун иш «Бавария»га юбориладиган расмий таклифгача етиб бормаган.
Маълумот учун, Павлович янги мавсумда барча мусобақаларни инобатга олганда, еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатма етказиб берди.