«Арсенал» клуби бош мураббий Микел Артета билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Испаниялик мутахассиснинг янги битими 2030 йилгача амал қилади. Шунингдек, Артетанинг мураббийлар штаби аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилди.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис «тўпчилар»ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Артета қўл остида «Арсенал» сўнгги йилларда муҳим совринларни қўлга киритди. Хусусан, 2025/26 йилги мавсумда Лондон клуби Англия Премер-лигасида чемпион бўлди.
Бундан ташқари, лондонликлар испаниялик мутахассис раҳбарлигида Англия Кубогида ғолиб чиқди. «Арсенал» Артета бошқарувида мамлакат Суперкубогини ҳам уч марта қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади