Live
3
Ўзбек

МЛСнинг 3 клуби Де Брюйнега даъвогарлик қилмоқда

Футбол
7 октябр, 06:49
    1
Де Брюйненинг Неапол клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
МЛСнинг 3 клуби Де Брюйнега даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Наполи» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, МЛСнинг бир нечта клублари белгиялик 35 ёшли футблчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Қайд этилишича, унга «Интер Майами», «Сан Диего» ва «Чикаго Файр» клублари шартнома таклиф қилмоқчи. Шунингдек, Саудия Арабистони жамоаларидан ҳам қизиқиш борлиги хабар қилинган.

Маълумот учун, Де Брюйненинг Неапол клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ футболчи «Наполи» билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаётгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар