Португалия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Нани Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уни футбол тарихидаги энг буюк футболчилар қаторига қўшди.
«Агар фақат футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, Неймар барчага ёқади. Ҳақиқий футбол ишқибози уни қадрлайди, чунки у бизга жуда кўп қувонч улашган ва кўплаб ёшларни илҳомлантирган. Мен ҳам Неймарнинг мухлисиман. Унга қарши бир неча бор ўйнаганман ва унинг камтарлигидан ҳайратда қолганман», — деди Нани.
Унинг фикрича, Неймар ушбу жаҳон чемпионатида ўзининг энг яхши ўйинини намойиш эта олмаган бўлса-да, у футбол мухлисларига завқ улашишда давом этиши керак.
«У дриблинги ва майдондаги сеҳрини намойиш этишда давом этиши керак. Неймар каби футболчиларни кўрганимизда футбол томоша қилиш ва ўйнаш истаги янада ортади. У қувонч ва дадилликни таратади», — дея қўшимча қилди Луиш.
Нани, шунингдек, футболчиларни фақат майдондаги ўйини орқали баҳолаш лозимлигини таъкидлади.
«Бразилия Неймар бу футболкада амалга оширган ишлари учун ундан миннатдор бўлиши керак. У уни муносиб ҳимоя қилди ва Роналдинo, Роналдо ҳамда Ромарио каби барча даврларнинг энг буюк футболчилари қаторида туради. Менимча, у айнан шу даражадаги футболчи», — деди Нани.
Маълумот учун, Неймар Бразилия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади ва ЖЧ-2026дан кейин у миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.