Live
4
Ўзбек

«Реал» Эндрик бўйича қарорини ўзгартирди

Футбол
25 июл, 13:43
Мадрид клуби ҳужумчини яна ижарага юбориш вариантини истисно қилмаяпти.
«Реал» Эндрик бўйича қарорини ўзгартирди
Foto: Getty Images

«Реал» бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасидаги позициясини қайта кўриб чиқмоқда.

ESPN журналисти Родранинг хабарига кўра, Мадрид клуби 19 ёшли футболчини ушбу ёзда яна ижарага юбориш имкониятини истисно қилмаяпти. Бироқ футболчининг ўзи «Сантяго Бернабеу»да қолиб, асосий таркиб учун курашишни истамоқда.

Қайд этилишича, бош мураббий Жозе Моуринио якуний қарорни мавсумолди йиғинидан сўнг қабул қилади. Португалиялик мутахассис Эндрикни Гонсало Гарсия билан биргаликда баҳолаб чиқади. Гарсияга эса АПЛ вакили «Фулҳэм» қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, агар «Реал» яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олса, икки ёш футболчидан бири ижара асосида бошқа клубга йўл олиши мумкин.

Шунингдек, Эндрикнинг вакиллари ҳам янги ижара вариантларини кўриб чиққан. Аммо ҳозирги пайтда уларнинг асосий мақсади футболчининг «Реал»да қолиб, асосий таркиб учун курашиши ҳисобланади.

Маълумот учун, Эндрик ўтган мавсумни Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида ўтказганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар