«Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио ёзги трансферлар ойнасида вингер Винисиус Жуниорнинг жамоани тарк этишига қарши эканини билдирди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятига бразилиялик 24 ёшли футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоада сақлаб қолишни истаётганини маълум қилган.
Аввалроқ бразилиялик футболчига Англиянинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. У 2018 йил ёзидан буён «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Винисиус Жуниорнинг бозор қиймати ҳозирда 140 миллион еврога баҳоланмоқда.