Live
4
Ўзбек

«Бавария» спорт директори: «Олисе янги мавсумда ҳам жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлади»

Футбол
25 июл, 13:35
Клуб франциялик футболчини сотмоқчи эмас.
 «Бавария» спорт директори: «Олисе янги мавсумда ҳам жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлади»
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд вингер Майкл Олисенинг «Реал»га эҳтимолий трансфери ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

«Бу масала биз учун умуман долзарб эмас. Майклнинг таътилдан қайтишини интиқлик билан кутяпмиз. У ўтган мавсумда бўлгани каби, янги мавсумда ҳам «Бавария» учун жуда муҳим футболчилардан бири бўлади», — дея Фройнднинг сўзларидан келтиради .Bayern & Germany нашри.

Маълумот учун, Олисе ўтган мавсум «Бавария» сафида барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 31 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 170 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар