Live
5
Ўзбек

«Реал» Олисени сотиб олишга ҳаракат қилмайди

Футбол
25 июл, 11:05
Мадридликлар «Бавария» билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни истамоқда.
«Реал» Олисени сотиб олишга ҳаракат қилмайди
Фото: Getty Images

«Реал» «Бавария» вингери Майкл Олисени сотиб олишга ҳаракат қилмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Франциялик футболчи «қироллик клуби» президенти Флорентино Переснинг энг кўп истаётган трансферларидан бири саналади. Сўнгги 2-3 ҳафта давомида Мадрид клуби вакиллари унинг вазиятини ўрганди, аммо «Бавария» футболчини сотиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Шу сабабли, «Реал» Мюнхен клуби билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни истамоқда ва «Бавария» музокараларга розилик бермагунча расмий таклиф юбормайди.

Ҳозирда «Реал» асосий эътиборини «Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферига қаратган. Аввалроқ «қаймоқранглилар» Диоманде бўйича расмий таклиф билан чиққани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар