Live
7
Ўзбек

Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирмаса, «Арсенал» уни ўз сафига қўшиб олишга жиддий уриниб кўради

Футбол
25 июл, 09:20
Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтмаган.
Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирмаса, «Арсенал» уни ўз сафига қўшиб олишга жиддий уриниб кўради
Фото: Getty Images

«Арсенал» «Реал» вингери Винисиус Жуниорга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Агар бразилиялик футболчи «қироллик клуби» билан шартномасини узайтирмаса, «тўпчилар» уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқади. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтмаган. Бироқ бу ғоя «Арсенал» раҳбарияти томонидан тўла қўллаб-қувватлангани таъкидланмоқда.

Шунингдек, «Реал» Винисиусни текинга йўқотишни истамаяпти. Қолаверса, келаси мавсумда футболчига клубга содиқлиги учун катта миқдордаги бонус тўланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Винисиус «Реал»да бир мавсум учун солиқлардан ташқари 20 миллион евро маош олишни истаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар