Live
3
Ўзбек

«Ман Сити» спорт директори: «Ҳусановда жаҳон даражасидаги ҳимоячи бўлиш учун барча имконият мавжуд»

Футбол
25 июл, 08:55
Угу Виана Абдуқодирнинг клуб билан шартнома узайтирганига муносабат билдирди.
«Ман Сити» спорт директори: «Ҳусановда жаҳон даражасидаги ҳимоячи бўлиш учун барча имконият мавжуд»
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома узайтирилганига муносабат билдирди.

«Абдуқодир Англияга келганидан бери кўрсатаётган ўйинидан жуда мамнунмиз. Биз унинг нафақат ажойиб инсон, балки юқори савияли ҳимоячига айланиб бораётганини кўряпмиз. Лекин бу ҳали фақат бошланиши эканини ҳам яхши биламиз.

У ажойиб жисмоний ва техник сифатларга эга. Унда жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячи бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд», — деди Виана клуб матбуот хизматига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар