Live
5
Ўзбек

«Бавария» сенегаллик иқтидор эгаси билан келишувга эришди

Футбол
26 июл, 13:48
18 ёшли Бара Сапоко Ндиае Мюнхен клуби билан 2031 йилгача шартнома имзолайди.
«Бавария» сенегаллик иқтидор эгаси билан келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Бавария» сенегаллик иқтидорли футболчи Бара Сапоко Ндиаени ўз сафига қўшиш борасида келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 18 ёшли футболчи «Гамбинос Старс» клубидан доимий трансфер асосида Мюнхенга йўл олади. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олган.

Қайд этилишича, трансфернинг расмийлаштириш ишлари якунланиш арафасида ва клуб бу ҳақда келаси ҳафта расман эълон қилади.

Манбага кўра, бош мураббий Венсан Компани футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва Ндиаега асосий жамоада ўзини кўрсатиш имкониятини бермоқчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар