Live
4
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Луис Диас учун 132 млн евро тўлашга тайёр

Футбол
26 июл, 04:00
Клубнинг ёзги трансферлар учун ажратилган умумий бюджети 350 млн евродан ортиқ экани айтилмоқда.
«Ал Ҳилол» Луис Диас учун 132 млн евро тўлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Ал Ҳилол» «Бавария» вингери Луис Диас билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия клуби 29 ёшли колумбиялик футболчига солиқлардан ташқари йилига тахминан 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Жамоа ҳозирча «Бавария» билан музокара олиб бормаяпти ва футболчининг ўзи билан келишувга эришмагунча Германия клуби билан расмий музокараларни бошламайди.

Шунингдек, Саудия клубининг ёзги трансфер ойнаси учун ажратилган умумий бюджети 350 миллион евродан ортиқ экани айтилмоқда. Агар Диас трансферга розилик берса, «Ал Ҳилол» у учун 105 миллион евродан 132 миллион еврогача тўлашга тайёр.

Аввалроқ Луис Колумбия миллий жамоаси сафида рекорд ўрнатгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар