Live
4
Ўзбек

Кейн «Бавария»да қолади. Томонлар музокараларни бошлаб юборган

Футбол
23 июл, 13:51
Ҳарри 2023 йилдан бери Мюнхен клуби сафида тўп тепиб келади.
Кейн «Бавария»да қолади. Томонлар музокараларни бошлаб юборган
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятини Мюнхен клуби сафида давом эттиради.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, клуб ва англиялик 32 ёшли футболчи ўртасида музокаралар бошланган. Яқин вақт ичида янги шартнома имзоланиши кутилмоқда. Футболчи бошқа таклифларга қарамай, жамоада қолади.

Аввалроқ «Барселона» Кейннинг хизматига жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ҳарри 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп тепиб келади. Бу вақт давомида у барча турнирлар доирасида 147 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урди ва 33 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар