Live
5
Ўзбек

«Бавария» Олисега янги шартнома таклиф қилади – манба

Футбол
18 июл, 07:37
Унга кўра, Олисе йилига 25 миллион евроидан ортиқ маош олиши мумкин.
«Бавария» Олисега янги шартнома таклиф қилади – манба
Фото: Getty Images

«Бавария» раҳбарияти вингер Майкл Олисе атрофидаги шов-шувларга қарамай, уни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Bild нашри хабар беришича, Мюнхен клуби франциялик 24 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган.

Унга кўра, Олисе йилига 25 миллион евроидан ортиқ маош олиши мумкин. Агар бу келишув амалга ошса, француз футболчиси жамоадаги энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бирига айланади.

Аввалроқ «Реал» унга жиддий таклиф билан чиқаётгани хабар қилинганди. Бироқ келишув ҳозиргача амалга ошгани йўқ.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Майкл Олисениинг трансфер қиймати 150 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар