Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисми арафасида «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида «Динамо» мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёшларидан бири Раул Жепаровни ўз сафига қўшиб олди. 19 ёшли яримҳимоячи «Бунёдкор» клубидан мавсум якунига қадар ижарага олинди.
Жепаров жамоа сафида 18-рақамда ҳаракат қилади. У «Динамо»нинг Қирғизистондаги йиғинида қатнашиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиргач, таркибга қўшиб олинди.
«Ишонамизки, Раул ҳам отаси, ўзбек футболи афсоналаридан бири Сервер Жепаров сингари улкан ютуқларга эришади», - дейилади клуб хабарида.