Узоқ йиллар Олий лига баҳсларини бошқариб борган Хушвақт Мухторов 66 ёшда Ню-Йоркда вафот этди.
Ўзбекистон ҳакамлар маркази, Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси, «Динамо» футбол клуби марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия билдирди.
«Динамо» ПФК таниқли собиқ ҳакам, узоқ йиллар Ўзбекистон чемпионати баҳсларини бош ҳакам сифатида бошқарган, сўнгги йилларда назоратчи ҳакам сифатида фаолият юритган, бир неча йиллар давомида Самарқанд вилоят футбол мактабида мураббийлик қилиб, иқтидорли ёшларнинг катта футболга қадам қўйишига ҳисса қўшган устоз Хушвақт Мухторовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Хушвақт Мухторов 2009 ва 2010 йилда «Динамо» жамоасида мураббий сифатида фаолият юритган. У 90-йиллардан 2008 йилга қадар Олий лига баҳсларини бошқарган. Хушвақт Сергеевич куни кеча 66 ёшда АҚШда вафот этди», — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Хушвақт Мухторов 2008 йил «Насаф» — «Бунёдкор» (1:1) ўйинидан кейинги тортишувлардан сўнг ҳакамлик фаолиятини якунлаганди.