Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ЖЧ-2026 яримфиналида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ҳамюртларининг ўйинига муносабат билдирди.
«Испаниянинг 1:0 ҳисобида олдинда бораётганида (Францияга қарши яримфиналда) қандай ўйнаганига қаранг. Жасорат. Қўрқмаслик. Энди эса Англиянинг 1:0 ҳисобидаги ўйинига қаранг. Фарқ нимада?
Биз Аргентинадан кучлимиз. Бунга заррача ҳам шубҳам йўқ. Аммо мағлубиятга лойиқ эдик. Ҳисоб ҳатто 1:4 ҳам бўлиши мумкин эди.
1:0 ҳисобида яна бир ҳимоячини майдонга тушириш. Бу қандай сигнал беради?
Мен бу ҳақда Мексикага қарши ўйиндан кейин ҳам ёзгандим. Биз бир нарсани тушунмагунимизча натижа доим шундай бўлади: ҳақиқий жасорат ва қўрқмаслик —босим остида ҳам тўпни назорат қилиш, уни шунчаки олдинга тепиб юбориш эмас.
Бизда жонкуяр футболчилар бор. Улар ўзлари билан фахрланишлари мумкин. Улар мунтазам равишда йирик мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичларигача етиб келишяпти.
Ишонаманки, агар бизда тактик жиҳатдан яна бироз кўпроқ маҳорат бўлганида, «Уэмбли»даги Италияга қарши ўйинда Европа чемпиони бўлардик ва ҳозир ҳам жаҳон чемпионлигига бир қадам қолган бўлардик», — деб ёзди Оуэн.
Оуэн: «Испания ва Англиянинг 1:0 ҳисоби қайд этилаётгандаги ўйинига қаранг. Аргентинадан кучлимиз, аммо ҳақли мағлубият»
Футбол
16 июл, 15:25
Инглизлар собиқ ҳужумчиси жамоанинг ЖЧ яримфиналидаги мағлубияти ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
15.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
1
:
2
Аргентина