Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 доирасида Францияга қарши 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Инглизлар яримфиналда Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган бўлса, Франция Испанияга 0:2 ҳисобида ютқазди.
«Биз ўзимиздан доимо энг юқори натижани талаб қиламиз — бу ғалаба учун курашадиган инсонларнинг табиати. Шунинг учун ҳам бўлажак ўйинга муносабат бошқача.
Футболчиларимиздан ҳеч бири худди французлар каби бу баҳсда ўйнашни истамайди. Улар финалда майдонга тушишни хоҳлашади.
Финалга чиқиш учун бор кучимизни сарфладик. Ҳамма Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун ўйнайди, аммо вазият шундай бўлди. Ҳа, Францияга нисбатан тикланиш учун бир кун камроқ вақтга эгамиз, лекин барибир беллашувга тўлиқ профессионал тарзда тайёрланамиз», — деди германиялик мутахассис матбуот анжуманида.
Англия ва Франция ўртасидаги 3-ўрин учун ўйин 18 июл куни ўтказилади.
Тухел: «Англия ҳам Франция каби 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушишни хоҳламайди»
Футбол
16 июл, 16:55
Инглизлар устози ЖЧ-2026 доирасидаги 3-ўрин учун баҳснинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
18.07.2026, 17:00
Жаҳон чемпионати
Франция
-
:
-
Англия