Суперлига иккинчи қисми олдидан «Динамо» жамоаси Самарқандда «Шўртан»га қарши назорат баҳсини ўтказди.
Қизиқарли кечган баҳсда Ғузор клуби ҳисобни очган бўлса-да, Вадим Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимда Азизбек Амонов ва Беҳрузбек Облоқуловнинг голи эвазига ғалабага эришди – 2:1.
Шу куни «Динамо» мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди, шу жумладан кўрикда бўлган ўйинчилар ҳам майдонга туширилди.
Назорат ўйини.
14 июл (сешанба)
«Динамо» - «Шўртан» - 2:1
Голлар: Азизбек Амонов 47, Беҳрузбек Облоқулов 87 – Турсунқулов 13.
Назорат учрашуви. «Динамо» «Шўртан» билан ўйинда камбэк қилди
Футбол
14 июл, 14:53
Самарқандликлар сафида Аманов ва Облақулов голларга муаллифлик қилди.
Фото: Динамо ПФК