Марокаш Қироллик футбол федерацияси (FRMF) раҳбарияти йиғилишида миллий жамоа бош мураббийи Муҳаммад Уабига тўлиқ ишонч билдирилди. Бу ҳақда федерациянинг расмий сайти хабар қилди.
Йиғилиш якунларига кўра, федерация раҳбарияти мураббий ўз олдига қўйилган вазифаларни бажараётганини таъкидлаб, унга ишонч сақланиб қолишини маълум қилди.
Шунингдек, федерация миллий жамоани жамоадаги муҳит ва натижаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёлғон ахборотлар ҳамда асоссиз миш-мишлардан ҳимоя қилиш зарурлигини ҳам алоҳида қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири ҳисобланади.
Уаби 2026 йилнинг март ойида миллий жамоа устозига айланган. Унинг қўл остида африкаликлар ЖЧ-2026нинг чоракфиналига қадар етиб борди.