Бугун
24
Ўзбек

FIFA финал баҳсидаги танаффус 17 дақиқа давом этишини маълум қилди

Футбол
18 июл, 02:40
Танаффуснинг 11 дақиқаси мусиқий шоуга ажратилади.
FIFA финал баҳсидаги танаффус 17 дақиқа давом этишини маълум қилди
Фото: Getty Images
19.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Аргентина Аргентина

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026 йилги жаҳон чемпионати финали иштирокчиларига биринчи ва иккинчи бўлимлар орасидаги танаффус 17 дақиқа давом этишини маълум қилди.

Қайд этилишича, танаффуснинг 11 дақиқаси Мадонна, Шакира ва Жастин Бибер иштирокидаги мусиқий шоуга ажратилади. Қолган вақт саҳнани ўрнатиш ва йиғиштириш, шунингдек, майдон чимини суғориш ишларига сарфланади.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси Ню-Йоркдаги «MetLife» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Аввалроқ мундиал финали ва 3-ўрин учун ўйинига ҳакамлар тайинлангани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар