Бугун
24
Ўзбек

Дешам: «Эътиборимизни фақат 3-ўринни қўлга киритишга қаратишимиз керак»

Футбол
18 июл, 00:00
Франция бош мураббийи Англияга қарши 3-ўрин учун бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Дешам: «Эътиборимизни фақат 3-ўринни қўлга киритишга қаратишимиз керак»
Фото: Getty Images
18.07.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Англия Англия

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Англияга қарши 3-ўрин учун бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бор кучимизни ишга солишимиз ва олдимизга қўйилган мақсадга эришишимиз керак. Бу жаҳон чемпионати, ўртоқлик учрашуви эмас.

Футболчилар, мураббийлар штаби ва мен ушбу мақсадга эришишга мажбурмиз. Англия ҳам худди биз каби яримфиналда мағлуб бўлишни истамаганди. Лекин ҳозир икки жамоа ҳам шу ерда.

Эътиборимизни фақат битта мақсадга, 3-ўринни қўлга киритишга қаратишимиз керак. Биламанки, бу миллий жамоа бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйиним бўлади. Мен ҳеч кимнинг йиғлашини истамайман. Ҳаёт давом этаверади», — деди Дешам.

Аввалроқ Мбаппе Дешам учун ҳам энг яхши ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар